Get Mystery Box with random crypto!

#Аллоҳ_учун_яхши_кўриш Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят | AZIZON.UZ

#Аллоҳ_учун_яхши_кўриш

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши бошқа қишлоқдаги биродарини кўришга борди. Аллоҳ унинг йўлига бир фариштани мунтазир қилиб қўйди. Унинг олдига келгач, «Қаерга кетяпсан?» деди. «Шу қишлоқдаги биродаримникига кетяпман», деди. «Унинг зиммасида сен фойдасини кўрадиган бирор нарса борми?» деди. «Йўқ, мен уни Аллоҳ азза ва жалла учун яхши кўраман, холос», деди. «Сен уни Аллоҳ учун яхши кўрганингдек, Аллоҳ ҳам сени яхши кўрди. Мен Аллоҳнинг сенга шуни етказиш учун юборилган элчисиман», деди».

Имом Муслим ривоят қилган.

https://t.me/MuhammadAli_MuhammadYusuf