Get Mystery Box with random crypto!

“Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасининг фазилати ҳақида. Ойша розиялл | AZIZON.UZ

Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасининг фазилати ҳақида.

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини қўшинга қўмондон қилиб юбордилар. У намозда ҳамроҳларига Қуръон ўқирди (яъни замсурада) ва: “Қул ҳуваллоҳу аҳад” билан тугатарди. Улар қайтишганида буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтишди. Шунда Расулуллоҳ: “Ундан сўранглар-чи, нима учун бундай қиларкан?” дедилар. Сўрашганида: “Чунки у Раҳмоннинг сифати. Мен уни ўқишни яхши кўраман”, деб жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ ҳам уни яхши кўришини унга хабар беринглар”, - дедилар".
Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насоий, Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар
.

"Қуръон фазилатлари ҳақида қирқ ҳадис" китобидан.


┈┈•┈•⊰✿ ✿⊱•┈•┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг!


Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/TAHAJJUD_UZ