Get Mystery Box with random crypto!

МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН! #табрик #эълон Ҳижрий 1444 й | AZIZON.UZ

МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК БЎЛСИН!
#табрик #эълон

Ҳижрий 1444 йил Рабиъул аввал ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2022 йил 27 сентябр кунига тўғри келмоқда.

Бутун дунё мусулмонлари ушбу ойни катта хурсандчилик билан кутиб оладилар. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарнинг охиргиси ва энг афзалидирлар. Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. У Зот инсониятнинг саййидидирлар.

Аллоҳ таолонинг ҳабиби, Сарвари коинот, Буюк муаллим, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли, Аллоҳ таолонинг Ўзи “Буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зот ва оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Telegram l Instagram l Facebook l You Tube

https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL