Get Mystery Box with random crypto!

​​#зикр_ва_дуо Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир Бомдоднинг фар | AZIZON.UZ

​​#зикр_ва_дуо

Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир

Бомдоднинг фарзини ўқиб бўлганидан сўнг чўккалаб ўтирган ҳолида гапирмай туриб, ўн марта ушбу ривоятда келган дуони ўқиш:
عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَالَ فِي دُبُرِ صَلَاةِ الْفَجْرِ وَهُوَ ثَانٍ رِجْلَيْهِ قَبْلَ أَنْ يَتَكَلَّمَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ، لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، عَشْرَ مَرَّاتٍ، كُتِبَتْ لَهُ عَشْرُ حَسَنَاتٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ عَشْرُ سَيِّئَاتٍ، وَرُفِعَ لَهُ عَشْرُ دَرَجَاتٍ، وَكَانَ يَوْمَهُ ذَلِكَ فِي حِرْزٍ مِنْ كُلِّ مَكْرُوهٍ، وَحُرِسَ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَلَمْ يَنْبَغِ لِذَنْبٍ أَنْ يُدْرِكَهُ فِي ذَلِكَ الْيَوْمِ إِلَّا الشِّرْكُ بِاللهِ تَعَالَى. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким Бомдод намозидан сўнг оёқлари букилган ҳолича, гаплашишдан аввал ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйии ва юмийту ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодиир», деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, ўн хатоси ўчирилур, у ўн даража кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаса».
Термизий ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир ва ҳамд Уникидир. У тирилтирур ва ўлдирур ва У ҳар бир нарсага қодирдир».

@islomuz