Get Mystery Box with random crypto!

Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади? Чунки у улуғ кун. | AZIZON.UZ

Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон Пайғамбари, Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунёга келганлар.

Шунингдек, Қуръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг 17 куни, душанба кунида содир бўлган. Бу кунлар дунё тарихидаги энг улуғ, энг муборак кунлардир.

Шунинг учун ҳам у куннинг рўзасини ҳар хафта тутиш тарғиб қилинади.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан душанба ва пайшанба куни рўзаси ҳақида сўралди. Узот:
«Ўша кунда туғилдим ва ўша кунда менга Қуръон нозил қилинди», дедилар».


Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.