Get Mystery Box with random crypto!

​#Мақолалар #Бадназарлик_ва_зино Ҳис этиш аъзоларини нотўғри | AZIZON.UZ

​#Мақолалар #Бадназарлик_ва_зино

Ҳис этиш аъзоларини нотўғри ишлатиш

Кўзнинг бадназарлиги туфайли бошқа ҳис аъзолари ҳам вазифаларидан ҳаромга қараб оғади ва Эгасининг йўлидан чекина бошлайди. Эшитиш қуввати: қулоқ унинг гапини эшитишни орзу қилади.
Татиб кўриш қуввати: уни тотишни, яъни ҳаром бўса олишни истайди.
Тутиш қуввати: уни ушлашни хоҳлайди.
Хид билиш қуввати: димоғида ўша гўзалнинг бўйини туйишга орзуманд бўлади.
Мазкур оятнинг яна бир тафсирига кўра, бадназарлик қилувчининг барча аъзолари ҳаракатга келади. Қўл, оёқ ва бошқа аъзолар ўша гўзалга эришишни истайди. Аллоҳ таоло бадназарлик қилувчиларнинг барча аъзолари ҳаракатларидан хабардордир. Аллоҳ уни кўриб турганидан эса унинг хабари йўқ.

والله خبير بما يقصدون بذلك

Аллоҳ таоло уларнинг ушбу ҳаракатлари орқали кўзлаган бузуқ мақсадларидан ҳам хабардордир. Ушбу хабардорлик шунчаки билиш эмас, балки унинг замирида жазо бериш ҳукми яширинган. Яъни, оятни тафаккур қилган банда «Мен сизларнинг ҳаракатларингизни кўриб турибман, агар қайтмасанглар, жазолайман», деган ишорани албатта топажак.
Бадназарлик бузуқликнинг биринчи поғона-си бўлса, зинанинг энг тепаси бузуқликка мубталоликдир. Қаерда фарж-авратлар очилса, одам боласи расво бўлади. Шунинг учун Аллоҳ таоло гуноҳнинг биринчи палласига қадам қўйишни ҳаром қилди. Чунки, бадназарлик шундай ўз-ўзидан ҳаракатга келувчи жараёнки, у томон қадам қўйган одам энг охирги зинага қандай етиб келганини билмай қолади. Ишнинг бошланиши хато бўлса, интиҳоси қандай тўғри бўлсин?! Чунки, бадназар банданинг беш ҳис ва бошқа барча аъзолари гуноҳ қилиш учун ҳаракатга келади) сўнг қалби беҳаё-бузуқ ниятлар ила тўқнашади. Шунга кўра, кўзини ҳаромдан тиймаган банданинг қалби ва жисми машаққатларга йўлиқиб заиф бўлиб қолади.

“Бадназарлик ва зинодан сақланиш” китобидан

t.me/muhaddisuz