Get Mystery Box with random crypto!

ХИТОБ... Телевизорда гуруҳ-гуруҳ хунасаларни кўриб, кўзи шунг | Azizjon Jo'raqulov😊

ХИТОБ...

Телевизорда гуруҳ-гуруҳ хунасаларни кўриб, кўзи шунга ўрганиб қолган «мусулмонлар» ҳақиқий эркак қандай бўлишини қаердан ҳам билсин.

Шу сабабли, улар бир соқолли одам ёки халқни кўрганида тарвузи қўлтиғидан тушгандек бўлади.

Ваҳоланки, сарвари коинот, суюклигимиз, фахримиз, ғуруримиз набиий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобайи икромлари ва кейинги икки давр инсонлари(тобеъин ва табаъа тобеъинлар)да ҳам энг камида бир тутам ёки кўпроқ соқол бўлган.

Ундан кейингиларда ҳам шундай бўлган. Бу фақатгина маълум ҳудудларнинг бошқа дин вакиллари томонидан босиб олиниши ва шунга ўхшаш ҳодисалардан кейин аста-секин камайган.

Аммо эй баракатопгурлар, мустақил бўлганинга ҳам 30 йилдан ошдику, ҳали бери ўзлигинг, кимлардан эканлигинг, қайси динга мансублигингни ҳис қилмаябсанми?

Бундай ўйлаб қараса, бунга ҳам жавоб бордек. Ҳозирги таълим, медиа ва тв'даги дабдала саҳнаю, диндорларга қарата айтилаётган фикрлар, бир гуруҳ хунасалар жамоаси ҳали бери ким эканлигингни англаб етишинга қаршилик қилаверади.

Ўқиб-ўрганмасдан устингдаги «бошқарувчиларинг» берганини олиб кетаверадиган, фикрсиз, манқурт ва онгинг ўсишини ўзинг хоҳламайдиган экансан, бундай хорликка лойиқсан!

Бу биргина қайсидир томондан қараш, холос. Аммо шуни ҳам унутмаслик керак-ки, дин фақат соқол ва масжиддан иборат эмас. Айтмоқчиманки, кўпроқ ўқиш, ўрганиш керак, яхшилар!

Ҳам диний, ҳам дунёвий илмни деярдиму, аммо ҳар бир илмни олаётганда ниятни тўғри қилсак, иншааллоҳ, бундан икки дунёда ҳам манфаат оламиз!

Дарвоқе, расмга келадиган бўлсак, АФҒОНИСТОН ИСЛОМ АМИРЛИГИ'нинг ҳозирги ва кейинги ишларида Аллоҳ таоло ёр бўлсин!

Аллоҳ бизнинг халқимизни ҳам шуларга ўхшаган раҳбарлар бошқаришлигини насиб қилсин. Амийн!

IqtibosVaqti
@azizjonjuraqulov