Get Mystery Box with random crypto!

Тестнинг жавоби: ЭСЛАТМА Бу одатлар сизнинг фақат ёмон томон | Azizaxon

Тестнинг жавоби:

ЭСЛАТМА Бу одатлар сизнинг фақат ёмон томонларингиз холос. Бошқа яхши одатларингиз жуда кўп!

1.Буқанинг бошини кўрган бўлсангиз
Сизнинг такаббурлигингиз ва ўжарлигингиз бошқаларни безовта қилади. Ўзингизни баландда тутиб, хамма нарсага паст назар билан қарайсиз. Дунёда сиздан ақллироқ, чиройлироқ ва хоказо одамлар борлигини биласиз аммо рози бўлмайсиз. Сизнинг истакларингиз хамма нарсадан мухимроқ деб ўйлайсиз.

Тавсия: Бу одатлар доим атрофингиздаги одамларни сиздан узоқлаштиради. Эътибор марказида бўлиш учун доим артофингиздаги инсонларга ғамхўр бўлинг ва уларнинг қалбидан жой олишга харакат қилинг. Шундагина чин дилдан хурмат қилинишга лойиқ бўласиз

2. Эркак юзини кўрган бўлсангиз
Сиз жуда ўзгарувчан ва беқарорсиз. Табиийки одамларга бу одатларингиз ёқмайди ва хаттоки асабини бузади. Бундай инсонларга ишониш қийин. Сабаби бир зумда фикрингиз ва истакларингиз ўзгариб қолади. Табиийки инсонларда ишонч бўлмагач бирор иш бўйича сизга мурожат қилишдан кўра бошқа инсонларга мурожат қилишни лозим топишади. Бу эса сизни хафа қилади.

Тавсия: Ваъда қилган ишингизни бажаришга бир неча бор харакат қилиб кўринг. Сиз удаллай оласиз. Охир оқибат бу сизнинг одатингизга айланиб қолади.

3. Аёлни кўрган бўлсангиз
Мулоқот - албатта жуда яхши. Аммо сиз билан инсонлар камроқ мулоқот қилишга интиладилар. Сабаби сиз бирор мавзу юзасидан жуда узоқ сухбат қурасиз хатто сухбатдошингиз шошилиб турган бўлсада. Узоқ сухбат давомида бошқа инсонларнинг сирларини айтиб қўйишингиз хам мумкин.

Сиз билан мулоқот пайтида одамлар жим туришга, ўйлаб гапиришга ва саволлар қисқа жавоб беришга харакат қиладилар.
Тавсия: Кўпроқ овозингизни чиқариб китоб ўқинг. Бу сухбатга ташналикни қирқади. Қанча кўп билим олганингиз сари камроқ гапиришни бошлайсиз.

4. Тошдаги болани кўрган бўлсангиз
Сизнинг ёмон одатингиз бу - зерикарлигингиз. Сизнинг фикрингиз сўралмаган жойда хам ўз фикрингизни хаммага ўтказишга харакат қиласиз. Шу билан бирга сиз хазил кўрата олмайсиз. Биргина сўз сизни жанжаллашиш даражасига олиб келиши мумкин.

Тавсия: Сухбат жараёнида бошқаларга хам ўз фикрларини айтиш имкониятини беринг. Уларни эшитишни ўрганинг. Шунда сиздан жуда яхши сухбатдош чиқади

Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva