Get Mystery Box with random crypto!

УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР Талабалар: — Устоз, сизнинг дарсингизни | Azizaxon

УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР

Талабалар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз.
Лекин агар китобни ўқисак, дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди.
Устоз:
Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан.
Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - дедилар.
Устоз шунда:
Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларнинг ширасини талабаларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.

Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva