Get Mystery Box with random crypto!

​​Дейдилар, дунёда асли ким Азиз, Айтдилар устоздир, устоз бе | Azizaxon

​​Дейдилар, дунёда асли ким Азиз,

Айтдилар устоздир, устоз бегумон,

Тағин айтдиларки, Азиз шубхасиз,

Устозлар қадрига етолган инсон.

Ҳақиқатан ҳам, инсонни инсон қилиб камол топтиришда, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туйғуларини сингдиришда, бир сўз билан айтганда, жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб ҳаётга кириши ва мустаҳкам ўрин олишида ўқитувчи ва мураббийлар, домлаларнинг, барча таълим соҳаси фидойиларининг ҳиссаси беқиёсдир.

Устозлик олий рутба, юқори мақомга эга. Унга эришиш учун эринмай меҳнат қилиш ва тер тўкиб ишлашга тўғри келади. Бемисл меҳнат, тинимсиз изланиш, билим жавоҳирларини йиғиб, уни шогирдларига улашиш устозлик обрўсини улуғ қилади. Ҳа, манаман деган подшо, фотиҳларнинг ҳам устози бўлган.

Ҳазрат Навоий устозликни юқори даражага кўтариб, улуғлаган бўлсалар, Амир Темур Кўрагон вафотидан кейин ўз жасадини устози Саид Барака ҳазратларининг пойига қўйишларини васият қилган.

Аллоҳ таоло айтади:

Мусо унга: «Сенга ўргатилган рушддан менга ҳам ўргатмоғинг учун сенга эргашсам майлими?» деди. (Каҳф сураси, 66-оят).

Мусо (а. с.) улкан Пайғамбар бўлишларига қарамай, ўзларидан кўра илмлироқ, ўзларига устоз бўлиши мумкин бўлган кишига ўта одоб билан мурожаат қилиб, унга шогирд тушишни сўрадилар. Албатта бу устозга бўлган ҳурматдир.

Фарзанднинг аввалги тарбиячиси ота-онасидир, чунки улар жисмни, ақлни парвариш қиладилар. Устоз ва муаллим эса ақлингизни чархлайди, сизни яхшилигингиз ва бахтингизни ифода этадиган нарсалар сари чорлайди. Шунинг учун одоб юзасидан уларни севиш ва улуғлаш лозим бўлади. Устоз шундай инсонки, у сизга ўқиш ёзиш, ҳисоб-китоб, меъморчилик, жамики илму маърифатни ўргатади. Гўзал одоб ахлоқни ўргатиб, етуклик ва фазилатларга етаклайди. фойдали ишларни баён қилиб, уларни бажариб фойда олишни ўргатади, зарар етмаслиги учун зарарли ишлардан огоҳлантиради.

Бу муҳтарам зотлар одоб ахлоқ ўргатиб, олий мақомларга тайёрлайдилар, комил маърифатингиз ва тарбияланган ахлоқингиз билан одамлар орасида муносиб ўрин эгаллашингизга замин яратадилар.
Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva