Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум қадри баланд қадрдоним Кечаги роликнинг изох | Azizaxon

Ассалому алайкум қадри баланд қадрдоним

Кечаги роликнинг изохларида жуда кўп яхши фикрларга кўзим тушди. Дунёқараши кенг инсонлар билан бир гурухда эканлигимдан хурсанд бўлдим.

Гохида янги қарорга келишимиз учун, ёки янги хаётий хақиқатларни тушуниб уни борича қабул қилишимиз учун бизда 7 марта тегиш қонуни ишлаши керак.

Бу нима дегани?
Айтайлик бирор қарорга кела олмаяпсиз, чунки қарор қабул қилиш учун етарли билимингиз йўқ.
Сиз нима қиласиз?
Қарор қабул қилишни малум муддатга кечиктирасиз токи сиз етарли туртки ёки маълумотни олмагунча.

Агар ушбу постдан сўнг 7 марта тегиш қонуни сизни ўйлантириб қўйса демак бундан олдин 6 марта шу қонунга дуч келгансиз.
Йўқ дейсизми?
Мен 2 тасини эслатаман, 4 тасини ўзингиз топасиз.
Роликдаги қахрамон 7 марта турли инсон олдидан хар хил холатларда ўтади. Сўнгида хулоса қилади.
Ундан олдинги аудиопост 1:27 дақиқасида шу қонун хақида айтганман.
Хулоса ўзингиздан, илининг

Мехр ила Сизнинг психологингиз Азизахон Ташходжаева
Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva