Get Mystery Box with random crypto!

Аёл пул топишга мажбурми? Мен бу саволга устозларимнинг жавобл | Azizaxon

Аёл пул топишга мажбурми?
Мен бу саволга устозларимнинг жавобларини айтмоқчиман:

Аёл умри давомида 3 та эркакнинг молиявий қўрғонида бўлиши керак. Турмушга чиққунга қадар отасининг, турмушга чиққандан кейин эрининг, кексайгач эса ўғлининг. Аёлга умри давомида қандай холатда бўлишидан қатъий назар пул топиш мажбурияти юклатилмаган, бу албатта ихтиёрий.

Эр ва хотин турмуш қургандан кейин бутун масъулият (100%) оиланинг боши яъни эркак зиммасига ўтади. (Бошқа холатлар бундай мустасно) Бу бахслашилмайдиган мавзу

Шунда яна савол пайдо бўлади. Агар аёл бой бўлсачи ёки яхши пул топсачи, шундахам оиласига ёрдам бермайдими?
Йўқ, агар истамаса ёрдам бермайди.

Фақат битта мажбурият бор. Агар эр (иши юришмай қолса, ишга яроқсиз бўлиб қолса)камбағал бўлса, хотин эса бой бўлса шундагина оиладаги харажатларнинг 30% ини аёл қоплаши керак бўлади.

Тушуняпсиза? Шунда хам 30%

Бундай айтилишига ўзига хос сабаблар бор. Чунки эркакнинг оилани боқиши ва ишлаб пул топиши мажбурият, бурч даражасига кўтарилган, ибодат саналган хатто оиласини боқиш учун халол ишлаяпган вақтда эркакнинг гунохлари кечирилган…

Азиз аёллар хар бир мувафаққиятга эришган эркакнинг ортида оқила аёл туради деб бекорга айтишмайди. Эрингиз бой бўлишида, ўзига ишончи баланд бўлишида сизнинг ўрнингиз беқиёс.
Бу ўрнингизни хеч кимга берманг

@azizaxontashxodjaeva