Get Mystery Box with random crypto!

Эридан пул ололмаяпган аёллар ўқисин Бир аёл эри эътибор қилм | Azizaxon

Эридан пул ололмаяпган аёллар ўқисин

Бир аёл эри эътибор қилмаслигидан нолиб устозининг олдига борибди.
Устози вазиятни тушунгач, аёлга шернинг 3 та тола сочидан олиб келишини буюрибди.
Аёл Африка томон сафарга чиқибди. Шерлар маконига бориб 3 тола соч учун жонини хатарга қўйибди. Кўп харакатлардан сўнг хам шернинг сочини ололмабди.
Шунда Африқа қабиласидан кекса бир чол унга маслахат берибди: Шер сочини олиш учун у билан дўстлашишинг керак, дебди.

Аёл ишни шернинг қорнини тўйдиришдан бошлабди. Аввалига 50 метр узоқликдан гўшт ташлабди, 3 кундан сўнг 30 метрдан ташлабди… Шундай қилиб орадан 1 ой ўтиб шерга қўлидан овқат берадиган, уни чўмилтирадиган ва шер билан бирга ўйнайдиган дўст бўлиб олибди.
Яқин дўст бўлганидан фойдаланиб 3 тола сочидан юлиб олибди. Шернинг жахли чиқмабди.
Аёл устозининг олдига қайтиб 3 толса сочни кўрсатибди. Устози савол берибди: қандай қилиб олдинг?
Аёл: эээ устоз сўраманг, қанча мехрим кетди шу 3 та сочни олгунча…

Аёл истаса шернинг сочини олади, эрнинг кўнглини. Ман-ман деган эркаклар аёллар назокати, латофати ва макри олдида ип эша олмай қолади.
Азизам, агар сиз халиям эрим уни обермайди, буни обермайди деб юрган бўлсангиз демак сиз асл кучинигизни билмас экансиз!

Кичкина мотивча: Эрингиз сизга уйланганда, нимангизнидур яхши кўрганку. Қани ўша НИМАдур?
Олмос сайқаллангандан кейин брилиант бўлади. Агар уни лойга ботирсангиз олмослигиям хира кўринади.

Хулосани аллақачон чиқариб бўлдингиз деб ўйлайман

Онлайн курслардан ўқиш учун мурожаат қилинг:

+998910011393 @azizamclub_feruza
+998910021393 @azizamclub_azizaxon
+998910091393 @azizamclub_bonu

Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva