Get Mystery Box with random crypto!

Ичингиздаги илонни ўлдиринг 99% холатда артофимизда биз истаг | Azizaxon

Ичингиздаги илонни ўлдиринг

99% холатда артофимизда биз истаган инсонлар бўлмайди. Улар биз каби бўладилар, чунки мўмин мўминга кўзгудир.
Хаётга қайси кўз билан қарасангиз инсонлар сизга ўша нигох билан боқадилар.

Хеч бир инсон бағрини нафратга тўлдира туриб унга ташқаридан мехр келишини асло кутмасин.
Бу нафрат нафақат атрофдагилар билан орамизни бузади, инсоннинг руҳиятини хам касал қилади.

Танамиз ўзидан ўзи касал бўладими? Йўқ, асло. Аввал рух хасталанади, сўнгра жисм.

Ўқувчимнинг сўзларидан хулоса шуки: ўзларини ислох қилгандан кейин одамларни яхши кўришни бошладилар, соғлиқлари тузалишни бошлади, хаёт гўзал эканлигини кўра бошладилар.

Мана сизга шпаргалка
Устозим айтардилар: муаммонинг ечимини онсон топишни истасанг, ўша муаммодан ўтган инсон ортидан юр!

Видеода ўзини кўрган гулим, сизга саволим бор:
Барг остидан мулойим
Боққан иболи ғунча
Не сирни сақлаяпсан
Бағринг нечун тугунча?

Ўқув курсларимизга қабул давом этмоқда:
Мурожаат учун:
+998910091393 @azizamclub_bonu
+998910011393 @azizamclub_feruza
+998910021393 @azizamclub_azizaxon

Мехр ила Сизнинг психологингиз Азизахон Ташходжаева
@azizaxontashxodjaeva