Get Mystery Box with random crypto!

​“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли уни | Aziza Askarova | Personal blog

“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 1-стипендия танловини эълон қилади
 
Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳалар, жумладан,  
космик технологиялар, нанотехнологиялар, IT ва рақамлаштириш, сунъий интелект соҳалари, атом ва қуёш энергетикаси ҳамда энергиянинг тикланадиган манбаларидан фойдаланишнинг бошқа инновацион йўналишлари,
соғлиқни сақлаш, фармацевтика, телемедицина, вирусология, микробиология, иммунология соҳалари, электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, металлургия соҳасининг устувор тармоқлари, машинасозлик, автомобиль, электротехника, тўқимачилик ва маҳсулотларни стандартлаштириш йўналишлари,
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, боғдорчилик, чорвачилик, паррандачилик каби аграр соҳанинг муҳим тармоқлари
учун 420 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади.

2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
бакалавриат таълим дастури учун 120 нафар,
магистратура таълим дастури учун 180 нафар,
докторантура таълим дастури учун 120 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.
Барча таълим дастурлари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун камида 20 та ўрин ажратилиб, бундай ёшларимизга алоҳида эътибор қаратилади.

Агар сиз юқори интеллектуал салоҳиятга эга, замонавий ва креатив фикрлайдиган, мамлакат иқтисодиёти ва илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни рақамли асосда қайта шакллантириш асносида ривожлантиришни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйган бўлсангиз – бу имконият айнан сиз учун.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 10 январдан – 10 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.
Саралаш босқичлари 2022 йил 10 февралдан – 10 мартга қадар давом этади.

Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.
Номзодлар учун барча зарур маълумотлар жамғарманинг Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган: http://admission.eyuf.uz/    
Бугунги кунда 300 нафарга яқин стипендиатларимиз АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, Испания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг энг нуфузли таълим ва тадқиқот, инновация ва амалиёт масканларида таълим олмоқдалар. Сиз ҳам шундай имкониятини қўлдан бой берманг.