Get Mystery Box with random crypto!

ТЎРТ НАРСАДАН САҚЛАНИНГ: Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хот | АZAN UZZ

ТЎРТ НАРСАДАН САҚЛАНИНГ:

Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хотирани, тор қалбни мерос қолдиради:

1.Оллоҳнинг қазойи қадарига норозилик билдириш.

2.Гуноҳ қилиб, тавба қилмаслик.

3.Инсонларга гина сақлаш, улардан ўч олишга интилмоқ ҳамда Оллоҳ бошқаларга берган фазл-марҳаматга ҳасад қилмоқ
.

Ҳадис:
"Ҳасадчининг роҳати йўқдир".

4.Оллоҳнинг зикридан юз ўгирмоқ.
"Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят).

"Маҳзун бўлма" китобидан.

@AZAN_UZZ