Get Mystery Box with random crypto!

#АССАЛОМУ_АЛАЙКУМ_ВА_РОҲМАТУЛЛОҲИ_ВА_БАРОКАТУХ Абу Ҳурайра в | АZAN UZZ

#АССАЛОМУ_АЛАЙКУМ_ВА_РОҲМАТУЛЛОҲИ_ВА_БАРОКАТУХ

Абу Ҳурайра ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга кўтарилдилар-да, «Омин», дедилар. Кейинг иккинчисига кўтарилдилар-да «Омин», дедилар. Сўнг тик турдилар-да, «Омийн», дедилар. Шунда у зотнинг асҳоблари: «Нимага «Омийн» дедингиз, ё Аллоҳнинг Расули?» дейшди. У зот дедилар: «Жаброил алайҳиссалом келиб, менга: «Эй Муҳаммад, ҳузурида сиз зикр қилсангиз-у, сизга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омийн», – дедим. Кейин: «Ота-онасини ёки улардан бирини топган, бироқ улар уни жаннатга киргиза олмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омийн», – дедим. Сўнг: «Рамазон ойини топиб, мағфират қилингмаган кишининг бурни ерга ишқалсин», – деди. Мен: «Омийн», – дедим».

Аллоҳ таоло муборак ой давомида қилган ибодатларимизни қабул эт, хатоларимизни Ўзинг афв эт, Барчаларимизни келаси Рамазонларга саломат етказгин!

Ифторлик 19:10 дан бошланади.


@AZAN_UZZ