Get Mystery Box with random crypto!

AZAMAT QORJOVOV | Rasmiy telegram kanali

Telegram kanalining logotibi azamat_qorjovov77 — AZAMAT QORJOVOV | Rasmiy telegram kanali A
Telegram kanalining logotibi azamat_qorjovov77 — AZAMAT QORJOVOV | Rasmiy telegram kanali
Kanal manzili: @azamat_qorjovov77
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 680
Kanalning ta’rifi

Ёзувчи ва сценарийчи Азамат Қоржововнинг расмий телеграм канали
Барча китоблари, фильмлари, ривоятлар, ҳикоятлар
www.instagram.com/azamat_qorjovov
https://www.facebook.com/profile.php?id=100005257921696
https://ok.ru/profile/546408558891
@azamat_qorjovov

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-07 22:36:44 #Эълон
Барча китобхон дўстларимга шуни маълум қиламанки, сешанба куни "Дизайн-Принт"нинг онлайн китоб савдо офиси ишга тушади. Эндиликда барча босма китобларимни Чилонзордаги офисимиздан олишингиз мумкин. Шунингдек, Ўзбекистоннинг узоқроқ ҳудудида ёки чет элда бўлсангиз, почта орқали оласиз. Офиснинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳам шу ҳафта ишга тушади. Барча янгиликлар бериб борилади. Янги китобларимни нашр этиш бўйича ҳам барча келишувлар якунланди. "Тошкент бўриси" ва "Қил устидаги тақдир-7" номли китобларим биринчилардан бўлиб чоп этилади. Офис Чилонзордаги "Ташриф" меҳмонхонасида жойлашган бўлиб, меҳмонхона майдонлари барча тадбирлар учун хизмат қилиниши ҳам белгиланди. Китобларим тақдимотлари ҳам шу ерда бўлиб ўтади. Офис фаолияти бошлангач, биринчилардан бўлиб келган китобхонларга китобларимни дастхатим билан бепул совға қиламан. Манзил: Тошкент шаҳри Чўпонота кўчаси, 28-уй. "Ташриф" меҳмонхонаси. Мўлжал: Чилонзор РОВД кўчаси ёки "Радикс" фармацевтика корхонаси

Телеграм: @azamat_qorjovov77
570 viewsedited  19:36
Ochish/sharhlash
2022-07-23 05:22:09
#Эълон
"Қўғирчоқ" телесериали "Менинг юртим" телеканалида душанба-жума кунлари соат 19:00 да эфирга узатилаётган эди. Кейинчалик 14:00 га ўтказилди. Август ойида 2-сезони бошланади. 1-сезон охиридан бошлаб қолган барча сериялар нашр этилмаган янги китобим асосида ёзилган сценарий бўйича суратга олинган.

Телеграм @azamat_qorjovov77
1.0K views02:22
Ochish/sharhlash
2022-07-22 20:04:07 #Эълон
Ҳурматли телеграм каналим аъзолари! Ҳозирда кинода ишлаётганим сабабли китобларим чоп этилмаяпти. Янги китоблар режа-лойиҳалари 33 тага етган. Шу 33 та китобни тўлиқ ёзиб тугатиш ўртача беш йил вақт талаб қилади. Яъни ҳар йили ўртача 5-6 та янги китоб нашр этилади. Уларнинг гонорарлари 12 ойга бўлиб чиқилса, ойига 2-3 миллион сўмдан тушади. Маълумки, Ўзбекистон шароитида бундай пул билан яшаш қийин. Электрон китоб дўконим бор эди. Бироқ баъзилар муаллиф ҳам китоб сотадими деб эътироз билдиришгач, электрон китоб дўкони фаолиятини тўхтатдим. Электрон китоб дўконида бир ойда 80 минг сўмдан 120 минг сўмгача савдо бўлган. Бу ҳеч нарса дегани. Ҳозирда телеграм каналим аъзоларига бепул юборилмоқда. Яқин ойлар ичида бу муаммолар ҳал қилинса, деярли тайёр ҳолга келтирилган "Тошкент бўриси" ва "Қил устидаги тақдир-7" нашр этилади. Кўплаб китобхонлар нега кинога ўтиб кетдингиз, янги китобларни қачон чиқарасиз деб сўрашади. Виждоним қийналади, албатта. Бироқ бугунги замонда бадиий ижодга ҳеч қанақасига йўл топиб бўлмаяпти. 44 та китобим чоп этилгач, уч йил аввал ҳаммаси тўхтатилган. Шундай бўлса-да, нашриёт ва газеталар билан яна бир бор музокаралар олиб бораман. "Тошкент бўриси", "Қил устидаги тақдир-7", "Кундошлар", "Дилдорага сўнгги мактубим", "Тутқунлик", "Афв", "Қўрғон", "Даҳшат дарасининг маликаси", "Арвоҳ кўзгуси", "Кукун", "Йигирманчи асрдаги муҳаббат" номли детектив, мистика, саргузашт, триллер жанрларидаги китобларим нашр этилишига йўл очилиши мумкин.

Телеграм @azamat_qorjovov77
959 viewsedited  17:04
Ochish/sharhlash
2022-07-22 19:03:08 #Эълон
Охирги пайтларда ҳам телесериал, ҳам бадиий фильм ишлари билан бўлиб, телеграмдан китоб сўраганларга электрон китоблар юборолмаяпман. Телеграм каналим аъзолари хатларга жавоб ёзилмаяпти, китоб юборилмаяпти деб ҳайрон бўлишаётгани мумкин. Айниқса, айнан менинг хатимни ўқимаяпти деган гумон ҳам бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Тез кунларда ишлар жойига тушади. Барчага сўраган китоблари бепул юборилади!

Телеграм @azamat_qorjovov77
698 views16:03
Ochish/sharhlash
2022-07-13 21:13:09
#Фото #Қил_устидаги_тақдир
Бугун "Қил устидаги тақдир" қаҳрамони Лобар билан илк бор учрашдим.

Телеграм @azamat_qorjovov77
1.0K views18:13
Ochish/sharhlash
2022-07-13 21:12:26
#Видео #Сайр #Зона
Кечки сайр. Чирчиқ. 13.07.2022

Телеграм @azamat_qorjovov77
960 views18:12
Ochish/sharhlash
2022-07-13 07:03:06 #Жавоб

12-шеърий жумбоқнинг жавоби: «Қишлоқ». Жавобни топиш учун шеърнинг олд томонидан ҳар бир жуфт сатрнинг учинчи ҳарфларини, кейин орқа томондан ҳар бир тоқ сатрнинг учинчи ҳарфларини ўқийсиз!
938 views04:03
Ochish/sharhlash
2022-07-13 06:57:50
#Фильм #Эпизод
“Севишганлар” фильмидан парча. Рустам Саъдуллаев. 1969 йил.

Telegram @azamat_qorjovov77
906 views03:57
Ochish/sharhlash
2022-07-13 06:26:06
#Фото #Перевал
Қамчиқ довони. Олтиариқдаги Повулғон қишлоғидаги тўйдан қайтишда.

Telegram @azamat_qorjovov77
822 views03:26
Ochish/sharhlash
2022-07-12 07:33:45
#Латифа #Дангасалар
Бир урушда икки томонда ҳам дангаса ҳарбийлар жанг қилишаётган экан. Танк окопга бостириб кела бошлабди. Окопда ўтирган аскарлардан бири иккинчисига дебди:
– Граната от!
Иккинчиси:
– Имиллаб етиб келгунча анча бор.
– Ана, яқин қолди, энди отарсан?
– Эҳ-ҳе, ҳали анча бор-ку.
– Ота қол!
– Тўғриси, эриняпман.
Шу пайт танк тўхтаб, танкичининг боши кўринди.
– Ўв, граната отмайсанларми? Яна қанча юришим керак!

Канал ссылкасини дўстларингизга юборинг

@azamat_qorjovov77
731 views04:33
Ochish/sharhlash