Get Mystery Box with random crypto!

ЗАНЖИРЛАР Ёқайин деб хўжамга ҳабаш ўзга ҳабаш бўйнига осаётга | Аъзам ЎКТАМ шеърлари

ЗАНЖИРЛАР

Ёқайин деб хўжамга
ҳабаш ўзга ҳабаш бўйнига
осаётган занжирлар
қандай оғир, оғирдир.
Тўсманг халқнинг йўлини!
Битсин занжирлар,
Қочсин йўлдан ғовлар!
Тоза сувлар кўмсин ер юзин —
кирлик, ифлосликни супурсин!

Ёқайин деб хўжамга
ҳабаш ўзга ҳабаш бўйнига
осаётган занжирлар
қандай оғир, оғирдир.
Қўлларимни қисиб оғритган занжир
оғир, оғир, оғирдир ахир!

Парчалансин, битсин кишанлар!
Аъзам ЎКТАМ