Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаёт нима? - Улкан бир бозор... Унда жамдир дилкаш, дилозор. | Аёллар олами🌼💝🥰💕

Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...

Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...

Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....

Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...

Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...

Тоқатнингчи? - Борми баҳоси?
Унга тенгдир Жаннат сабоси....

Ота-она қандай мўъжиза?
Сув ва ҳаво, улар мўъжиза..!

Дўсту-ёрга берасизми таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

Во ажабким, саволлар бисёр...
Шархламоқчи?
Онгда ихтиёр...

Мавлоно Румий


𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Аёллар олами