Get Mystery Box with random crypto!

ИККИ ЮЗЛИ ДЎСТЛАРИМ Дўстмисиз сиз ё ғаним, Билмай ақлим лол | Аёллар олами🌼💝🥰💕

ИККИ ЮЗЛИ ДЎСТЛАРИМ


Дўстмисиз сиз ё ғаним,
Билмай ақлим лол маним,
Сизга куним қолмасин,
Икки юзли дўстларим.

Жон беришга тайёрсиз,
Кўз ёшимга хуморсиз,
Тулкидан ҳам айёрсиз,
Икки юзли дўстларим.

Кулиб гуллар тутасиз,
Кулсам қонлар ютасиз,
Синишимни кутасиз,
Икки юзли дўстларим.

Сохта дўстсиз,сохта бой,
Сўзларингиз шакар чой,
Менинг азам сизга тўй,
Икки юзли дўстларим.

Билмам нега куйгансиз,
Ошимни еб тўйгансиз,
Қабрим қазиб қўйгансиз,
Икки юзли дўстларим.

Дўстман деб қад керасиз,
Зулукдек қон сўрасиз,
Шайтонга дам берасиз,
Икки юзли дўстларим.

Дўстмисиз сиз ё ғаним,
Икки юзли дўстларим,
Билмай ақлим лол маним,
Икки юзли дўстларим.

Хуршид Карим

29.04.2023


Шоир Хуршид Каримнинг шеърларидан бахраманд бўлиш учун каналнга
@Xurshid_Karim аъзо бўлинг


https://t.me/ayoluz55555