Get Mystery Box with random crypto!

МАЙДА-ЧУЙДА, АММО ФАКТ... 1. Эркак киши «SMS»дан кўра қўнғиро | Аёллар олами🌼💝🥰💕

МАЙДА-ЧУЙДА, АММО ФАКТ...

1. Эркак киши «SMS»дан кўра қўнғироқ қилиб дангал гаплашишни афзал билади.

2. Аёллар кун давомида 8.000 яқин сўз талаффуз қилса, эркак киши икки баравар кам гапираркан.

3. Эркак киши миясининг чап ярим шари яхшироқ «ишлайди», бу ҳиссиётларга эмас, мантиқ билан ишлашга жавоб беради. У бир вақтнинг ўзида аёллар каби бир нечта ишни бажара олмайди.

4. Эркаклар аёлдаги янги соч турмаги ёки бошқа ўзгаришни сезмаслиги мумкин, чунки уларнинг мияси муаммони яхлитлигича, катта ҳолатда қабул қилади, майда қисмларга эътибор бермайди.

5. Эркакларнинг тана ҳарорати аёлларникига нисбатан 0,2 даражага юқори. Балки шу сабабли эркакларни қизиққон дейишар.

6.Лекин эркакни кучли дейишлари борасида эътироз бор экан. Чунки илмий тадқиқотларда исботланишича, эркак агар аёлнинг туғруқ азобларига тенг азобни бошидан кечирса, ҳаётдан кўз юмиши мумкин экан.

7. Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ кек сақлайди, шу билан бирга улар омадсизликларни унутиши қийин кечади.

8. Ҳиссиётга берилувчан бўлмагани учун эркак ўз дардини кўрсата олмайди. Балки айнан шу сабабли эркаклар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолати аёлларникига қараганда олти баравар юқори.

9. Аммо эркак аёлга нисбатан ўз ташқи кўринишидан кўпроқ
кўнгли тўлади, чунки уларнинг ўзига ишончи баланд.

10. Улар ўз севгисини гул ва ширин сўзлар билан эмас, иш- лари билан исботлашни афзал кўради...


https://t.me/ayoluz55555