Get Mystery Box with random crypto!

​​Муслималар рози бўлинг!!! РАМАЗОНИМ КЕТМОҚДА. АЁЛЛАР алба | Аёллар олами🌼💝🥰💕

​​Муслималар рози бўлинг!!!

РАМАЗОНИМ КЕТМОҚДА.

АЁЛЛАР албатта ўқинг...

... Азиза, муниса муслима опам ~ синглим.!
Оила бекаси хам сиз... хонадонда рўзадорларга ўзингиз рўзадор бўлишингизга қарамастан югуриб елиб хизмат қилувчи муъмина хам СИЗ.
Биламан сизга ушбу Рамазон ойида оилада янада масъулият юкланди..

... Тонг сахар барчадан аввал уйғониб, сахарлик дастурхонини тайёрлайсиз..
Толиқ, ишингизга қарамастан ифторликка хар хил тансиқ таомлар хозирлайсиз..

... Мўъмина муслимам.!!..
Ушбу хизматларингиз ажри савоби беқиёсдир.. Аллохим Ёлғиз Ўзи билгувчи Зотдир ~ сизни қилган хизматларингиз эвазига нима мукофотлар хозирлаганини..

Факат сиздан илтимос.!..
Аллох тайёрлаган мукофотларига муносиб хизматда бўлинг.. Рамазон ойида охиригача сабрли, аввалгиданда оқила бўлинг.!

... Сиз айтмасангиз хам қалбингизни дардли сўзларини биламан..

... Хожангиз (эр) рамазонда ишдан чарчаб келиб аламини сизга сочишини биламан..

... Таомингиз ёки к,айнок чойингиз бир сабаб билан (газ, чирок, ёш бола) ифторлик дастурхонига кечикса кайнота ёки кайнонангиздан к,овок, уюшлар ёки аламли гаплар бу'лишини хам биламан..

... Хонадон сохиблари гохида очликдан нафс су'зига берилиб, аламини сиздан олиб сизни хафа к,илишларини хам биламан..

... Қайнона ёки овсинингиз қўшниларга сизни мехнатингизни оёқ ости қилиб, шивирлаб сиз хақингизда ёмон сўзлар сўзлашаётганда сизни қулоғингизга чалиниб қолишини, шу вақт тамоғингизга аччиқ заққум туриб қолишини хам биламан..

... Ўзимни муъмина, мехрибон муслимам.!
Сиз САБРЛИ бўлинг.. Биз қандек буюк, сабрли сахобий оналар қизларимиз..
Ана ўшалардан ўрганайлик САБРНИ..

... Сиз ундек холларда ўзингизни қўлга олинг.. Сизни САБРИНГИЗ эвазига тайёрланаётган жаннат калитини қўлдан бой берманг..

... Сиз табассум қилинг. Табассум муслимани энг кучли қуролидир.. Хожангизга хам, хонадон сохибу,сохибаларига хам фақат табассум улашинг..

... Қалбингиз оғриган вақт Аллохга хамдлар ва истиғфор айтинг..

ШУКРЛИ БЎЛИНГ..

Сиз ўтирган хонадон қанча муслимани орзуси эканини унутманг..

... САБРни уруғидан гохида алам, аччиқ бир заққум тамоғингизга тиқилади.... уни юта билинг.. Ўшандагина ўша сабр уруғи келажакда икки дунёлик мева (хосил) беради..

Дунёдаги мақтовга энг лойиқ аёл..
САБРЛИ АЁЛДИР... ОИЛАСИНИ БАХТЛИ ҚИЛА ОЛГАН АЁЛДИР.!..

... Азиза муслимам.! Аллоҳ доимо сиз биландур, сабаби:..
АЛЛОҲ САБР ҚИЛУВЧИЛАР БИЛАН БИРГАДИР


https://t.me/ayoluz55555