Get Mystery Box with random crypto!

У вақтни ўлдириш мақсадида офис жойлашган бинонинг нариги бети | Аёл оламни тебратар

У вақтни ўлдириш мақсадида офис жойлашган бинонинг нариги бетидаги қаҳвахонага кирди ва нонушта буюрганча асабий бир аҳволда эрининг офисидан кўз узмай у тарафга тикилиб ўтираверди. Официантлар ярим соатдан ошиқ вақт ўзлари келтирган нонуштага қўл ҳам теккизмай ўтирган бениҳоя гўзал бу аёлга бир сўз айтишга ботина олишмади.
   Орадан маълум муддат ўтиб чалғиб қолган ҳизмат кўрсатувчи ҳисобни тўламай қаҳвахонани тарк этган аёлнинг столига шошилиб борганда у ерда жуда катта суммадаги йирик пулни кўриб ташқарига отилди, бироқ аёл бамисли сомонхонага тушган игнадек дом- дараксиз кетган эди.

   Гавҳархон бу вақтда Саид Исмоилнинг офисига қадам қўя бошлаган эди.
    Унинг юраги Саид Исмоилни кўриши билан чексиз оғриқ , нафрат , шу билан бирга соғинч ва муҳаббатга тўлиб тошган, қарама- қарши бу туйғулар аёлни мувозанатдан чиқариб юборгудек қаттиқ изтиробга солиб қўйган эди.
   - Гавҳархон ... - Саид Исмоил кабинетига кириб келган аёлни кутмаганидан шошилиб қолди ,- сиз... ?!

   - Кутмаган эдингиз- а ? - деди Гавҳархон захарханда билан ,- биз шунақа бало- қазомиз кутилмаганда пайдо бўладиган. Гавҳархон эътирозга лаб жуфтлаган Саид Исмоилни оғиз очишига йўл қўймади,- эҳҳ Саид ака ? Қачон одам танир экансиз ? Ёшингиз ҳам анча жойга бориб қолгандек , бироқ ҳали ҳануз одам ажратишни ўрганмадингиз...

  - Тушунмадим,- оғир,оғир нафас олганча энтикди Саид Исмоил ,- буни иккимизга нима алоқаси бор ?

   Гавҳархон алам билан жилмайди :
Жуда алоқаси борда,- деди Гавҳархон чарм ўриндиққа таклиф кутмай бетакаллуф ўтирар экан оёқларни чалиштирди ,- Фирдавсани айтаман ... Ёки уни ҳамон Жаннат деб танийсизсизми ?

   Саид Исмоил бир , икки киприк қоқди-ю , бироқ лом- лим демади. Гавҳархоннинг гапини давомини кутди.

   - Сиз билган ўша қиз шунчаки ёлланма қўғирчоқ. Ким кўп пул берса кетаверадиган. Бундайлар ўз нафси кўйида одамни осонгина сотиб юборишади. Фирдавса бир вақтлар менга сизни чув тушириб беришни таклиф қилганди. Бунинг эвазига анча пул сўради .

  - Турган гап-ки сиз йўқ демагансиз ? - ўткир нигоҳларини Гавҳархонга қадади Саид Исмоил ,- тўғрисини айтсам у қизнинг бу таҳлит ишларига ажабланмайман. Умр йўлдошим мени шунча йиллик турмушимиз даврида алдаб келган бўлса , камина учун ҳеч ким бўлмаган бу қизнинг таклифи мени сираям ҳайратга солиши мумкин эмас ...

  - Саид ака ... - кўзлари жиққа ёшга тўлди Гавҳархоннинг ,- мен сизни алдаган бўлсам йўқотиб қўйишдан қўрққанимдан қилганман бу ишни ...

   Саид Исмоил хўрсинди :
   
   - Ва қўрққан ишингиз содир бўлди а ? ...

(давоми бор)

Муаллиф Хазонрезги