Get Mystery Box with random crypto!

ХАЙИТНИ БАЙРАМ ҚИЛАМИЗ! Қўйиб қўлга хинолар. Кийиб янги са | Аёл оламни тебратар

ХАЙИТНИ БАЙРАМ ҚИЛАМИЗ!

Қўйиб қўлга хинолар.
Кийиб янги сарполар.
Келинг дўстлар, ошнолар.
Хайитни байрам қиламиз.

Тинглаб азон овозин.
Қўлтиқлаб жойнамозни.
Ўқинг Хайит намозин.
Хайитни байрам қиламиз.

Гулу райҳонлар сочиб
Ернинг юзини очиб.
Муздек қилиб сув сочиб.
Хайитни байрам қиламиз.

Охорли кийим тайёр.
Совғалар олдик бисёр.
Ҳаммани қилиб хушхол.
Хайитни байрам қиламиз

Ота- онамиз йўқлаб.
Ҳадялар бериб кўплаб.
Жигарларимиз тўплаб.
Хайитни байрам қиламиз.

Хайитлик турибди тахт.
Катталарга пулда- нақд.
Болаларга- хўрозқанд.
Хайитни байрам қиламиз.

Келинлар, салом қилинг!
Кўп яшанг, бахтли бўлинг!
Қизлар кўзин куйдиринг!.
Хайитни байрам қиламиз!

Дастурхонда ноз- неъмат:
Қуш тили, чак-чак, бол, қанд.
Меҳмонга иззат, ҳурмат.
Хайитни байрам қиламиз.

Ўрама, бодом, писта.
Яна қўямиз юпқа.
Ўзбекларда - шунақа.
Хайитни байрам қиламиз.

Кексаларни кўрамиз.
Бемор ҳолин сўрамиз.
Дуоларин оламиз.
Хайитни байрам қиламиз.

Икки нафсимиз тийдик.
Ўттиз кун рўза тутдик.
Сабр қилдик ва етдик.
Хайитни байрам қиламиз.

Аза жойга бориш йўқ.
Аза уч кун, чўзиш йўқ.
Ўйнаб, кулиб, шодон, шўх.
Хайитни байрам қиламиз.

Эртага- хайит сайли.
Келинг меҳмон бўлгали.
Хайитлик берманг, майли.
Мастурахонга сизнинг.
Соғлигингиз кераги.
Хайитни байрам қиламиз.
Беадад шукр айтамиз!

Мастура ҳожи она