Get Mystery Box with random crypto!

​​​​#эслатма. Бугун Лайлатул Қадр кечасими ?! Бугун Рамазонн | Аёл оламни тебратар

​​​​#эслатма.

Бугун Лайлатул Қадр кечасими ?!

Бугун Рамазоннинг 27-кечаси.

Шом намозидан кейин,
27-кеча, яъни Лайлатул Қадр кечаси деб кўпроқ умид қилинадиган кеча киради.

Бомдод намозигача астойидил ибодатда бўлиб, дуолар қилиб, 1000 ойга ўхшаш эмас, 1000 ойдан Афзал кечада бедор бўлишлигимизни ҳис қилган ҳолда, ҳам руҳан, ҳам жисман тайёргарлик кўришимиз зарур !

Аҳли-оилаларимизга ва яқинларимизга эслатиш мақсадга мувофиқдир.

Роббим, Аллоҳ барчаларимизни Лайлатул Қадр кечасини топган бандалардан қилсин ! (амийн)

Қуйидаги видео лавҳада Қадр кечасида энг кўп қилиниши тавсия қилинган дуони эшитиб, таржимасини ҳам ўқишингиз мумкин.