Get Mystery Box with random crypto!

​​​ БЕСАБРЛАР... (фожеа) Жамшид ва Анора унаштирилганди. Ула | Аёл оламни тебратар

​​ БЕСАБРЛАР...
(фожеа)

Жамшид ва Анора унаштирилганди. Улар бир-бирларини севиб турмуш қураëтгандилар. Иккалалари хам ўқимишли ўзига тўқ оиладан едилар. Унаштирилган ëшлар хар куни кечқурун "учрашув"га чиқишарди. Шундай учрашувларнинг бир кечаси еди. Хадисларда келадики никохсиз аëл ва никохсиз еркак хилватда қолишса учинчи киши шайтон бўлади. Шайтон икки ëшни хаëлига хар хил вас васлар сола бошлади... Шайтон уларни фахш иш қилишга ундарди. Иккаласига хам бузуқликни маслахат қила бошлади. Борган сари шайтон ниятига ета бошлади. Улар ëшлик қилиб шайтоннинг маслахатига кирдилар. Улар енг дахшатли хатога қўл урдилар. Бу шармандаликдан хилват деворлари бузилиб ëрилай деди... Кунлар кетидан кунлар ўта бошлади. Орадан уч ой ўтгандан сўнг Анора xомиладор бўлганлигини сеза бошлади. Навбатдаги учрашувда Жамшидга ахволини тушунтирди. Жамшид дахшатга тушди. Ахир улар хатто никохдан хам ўтмаган едиларда. Катта хато қилиб қўйганини англаб ета бошлади, ўйлаб ўйлаб бир қарорга келди. Бўлар иш бўлди енди фақат бир чора колди. Туйни тезлаштираман. Хомиланг тўйдан олдин бўлганини хеч ким билмаслиги керак. Биласан Ота онам қанақа хурматга ега еканлигини. Сени оиланг учун хам мени оилам учун хам бу катта шармандалик. Анора: шундайга шундайкуя лекин одамлар бола туғилгач барибир хақиқатни билишадику. Жамшид: сен уëғини ўйлама. Тўйдан кейин бир йилга асал ойига кетамиз хаммаси жойига тушиб кетади тушиндингми... Тўй ой охирига белгиланди. Икки тараф хам тайëргарлигини кўра бошлади. Аммо бу тўй бўлиши тақдирларига битилмаган екан. Жамшиднинг отаси кутилмаганда автохалокатга учради. Нексия машинасини катта юк машинаси мажағлаб устидан босиб кетди. Шу сабабдан Жамшиднинг отаси ўша жойида тил тортмай омонатини топширган. Йигирма кундан сўнг тўй булиши керак бўлган хонадонда аза бошланиб кетди.... Орадан бир хафта ўтгач Анора Жамшидга телефон орқали енди нима киламиз дея вахимали савол берди. Жамшид шундай жавоб қилдики бу сўзлар Анорани юрагини яралади. Енг охирги чора болани олдирамиз. Нимаа? ўз боламизни ўлдирамизми? Ахир нега тушунмайсан отам ўлди. Енди тўй бўлмайдикуу. Ел юрт олдида шарманда бўламизку. Агар мени десанг болани олдирамиз. Бошка чора йўк ахир... Анора рози бўлди. Аммо касалхона шифокорлари Жамшидни бир четга чақиришиб, вакт енди кечлигини, Агар хомила олдирилса Аноранинг хаëти хаф остида қолиши мумкинлигини айтишди. Агарда тирик колганда хам бошқа фарзанд кўра олмаслиги мумкин... Шармандаликдан қўрққан Жамшид Анорадан хақиқатни яширди. Шунчаки бу шифохонада бугун иложи йўқ екан дея у ердан чиқиб кетишди. Жамшид қидира қидира охири шахар четидаги бир шифохона ходимлари билан катта пул евазига қабих ниятини амалга оширишга келишди. У ўйладики болани олдирсак шармандаликдан қутилиб хаммаси изига тушиб кетади... Аммо биз хаëтни емас, хаëт бизни бошқарар екан... Анорани хомиласини аборт қилишгач алохида палатага жойлаштиришди. Анора ўша кеча оғриққа чидолмасдан йиғлай йиғлай тонга яқин бомдод кириб келмасдан жон таслим қилди. Ўлим сабаблари жуда кўп қон йўқотган шу сабаб организим кучли оғриққа дош бера олмаган. Ана енди хақийқий фожиа содир бўлган еди. Шифохона ўриндиғида афсусларга кўмилиб хадеб пешонасини деворга ураëтган Жамшид енди ўзини қандай кечира оларкан. Ха Жамшидни қонун хам кечирмади. Катта хатога йўл қўйган Жамшидни хамда ўлиши 75% лигини била туриб хомилани олишган шифокорлар хам қонун олдида айбдор деб топилиб озодликдан махрум етилишди!!! Ей азиз Одамлар! Бу хикоядан ўзингизга ибрат чиқариб оласиз деган умиддаман! Шайтон алдаб қўйишидан сақланинг! Ей азиз одамлар тақдирингиз қора кунлардан емас, балки нурли нурафшон кунлардан иборат бўлсин...