Get Mystery Box with random crypto!

Бола тарбиясида ота-онанинг вазифаси ҳақида гапирдик. Лекин, б | AYOLNING 41 OLAMI

Бола тарбиясида ота-онанинг вазифаси ҳақида гапирдик. Лекин, бу масалада мени қийнайдиган бир нарса бор. Атрофда жуда кўплаб ота оналар бола тарбиясини яхши едириб ичизиш, яхши кийинтириш деб биладилар. Боланинг тарбияси ёки унга меҳр бериш, у муаммога дуч келганда руҳий қўллаб қувватлаш, у билан шуғулланиш эмас, айнан яхши едириш ва кийдириш приоритетга айланган. Мактабга ёки қайсидир курсларга бериш ҳам моддий томондан қаралади. Инглиз тили курсига бердимку, пулини тўлаяпманку дейди. Лекин, бола билан ишлаш, унга қизиқиш йўқ.
Кўринишидан кўпчилик ўзининг бирламчи вазифаси боланинг тарбиясидан кўра уни моддий таъминлаш деб ўйлайди.

Бунақа қараш ортидан бўлса яхшигина муаммолар келиб чиқиши мумкин. Яна тепадаги мавзуга қайтсак, бола бир кичик инсон, унда ҳам кўнгил, унда ҳам дардлар, инсоний меҳрга ехтиеж бор. Уни парваришлаш, тўғри қадриятли шахс қилиб тарбиялаш аввало бизнинг вазифамиз, мактаб, маҳалла ёки қариндошларнинг эмас.

@allaevuzb