Get Mystery Box with random crypto!

Кеча яхши инсонлар даврасидаги суҳбатда бир ачинарли фактни қа | AYOLNING 41 OLAMI

Кеча яхши инсонлар даврасидаги суҳбатда бир ачинарли фактни қайд этдик. Ҳозирги авлоднинг катта бир қисмини ота-она ёки таълим эмас, ижтимоий тармоқ тарбияламоқда. Ота-она тирикчилик билан овора, мактабда таълим бўлса ачинарли аҳволда. Натижада инстаграм, тик-ток, youtube ва телеграм каналлар тарбиялаган бутун бошли авлод чиқиб келди.

Дунёвий билим бўйича ўзбек тилида контент кам ва бўлганда ҳам илмий контент кам ўқилади ва кам кўрилади. Афсуски, динни ҳам кўпчилик китобдан ёки асосли манбалардан эмас, мана шу тармоқдаги интернет домлалардан ўрганишмоқда. Улар интернетда қўяётган контент аҳволини бўлса халқнинг кўзи очиқ қисми кўриб турибди. Натижада хайпга ўч, на дунёвий, на диний билими бор катта қисм шаклланмоқда. Савияси ҳаминқадар, диндан узоқ бўлгани хайп, таблетка ва энергетиклар билан овора. Динга қизиққани, динни ғоявий эмас, шаклан ўрганган. Натижада ҳали она сути оғзидан кетмаган бола секуляр ёки атеист у ёқда турсин, иймонометр ва иштонометрни кўтариб тақвода юрган мусулмонга ҳам ҳужум қилиб қолишади.
Ундан ҳам хавфлироғи ўзида ҳам иллатларни, ҳам динни бирлаштирганлардир. Улар диний имиджда туриб қилиши мумкин бўлган ҳамма хатони қилишади.

Натижада, бирор соҳада асосли билимга эга бўлмаган, блогер, инфлюенсер, хайпожор бизнес тренер ёки лидерлар таъсирида бўлган бутун бошли хавфли авлод етишиб келмоқда. Уларнинг савияси бўлса одамни қўрқитади. Ҳамма демоқчи эмасман, лекин бунақалар сезиларли катта қисмни ташкил этади.


@allaevuzb