Get Mystery Box with random crypto!

​​#Психологик_тавсия Эринг хиёнат қилди, нега? Эринг бу бил | AYOLNING 41 OLAMI

​​#Психологик_тавсия

Эринг хиёнат қилди, нега?

Эринг бу билан хато қилди, дўст бўлсанг уни шу йўлдан қутқар!
Эр сендан кетиб боряпти, сенинг ҳар кунги газакли кесатиқларинг уни янада узоқлаштиради!

Сен эрга зорлигинг учун, шахсинг топталгани учун эмас, асосан болаларингга отасини қайтариш учун уринасан, куясан.

Хонадонингни обод қилавер, аёллик санъатини ўрганавер, яъни сўзлаш, кийиниш, овқат қилиш, мағрур бўлиш каби… Эрнинг ўзи сенга зор бўлиб қайтиб келади.
Эркакка дил ёрма, ялинма, тергов қилма, у билан қизиқмаётгандай тут ўзингни, ўзи сенга яқин кела бошлайди.

У шохдан бу шохга қўнаверадиган бўлса, у эркакжувонмарг бўлсин. Чунки у авлоднинг ва жамиятнинг айнитувчисидир! Аммо рисоладагидай юриб, маълум давр ўтгач, хиёнат қилган бўлса, гап сенда. Сени ва тутумингни кўчадагиларга солиштира бошлади. Унда ўксиниш туғилди ва сендан дурустроғига шайтон етаклади.

Билиб қўй: сен ҳамма айбни эрингдан кўрма, эркак биринчи бўлиб айнимайди, унда хоҳиш бўлиши мумкин, аммо аёл шароит яратмагунча гуноҳ содир бўлмайди. Эркак кишининг заифлиги унинг самимийлигида, таъсирга тез берилади. У кимгадир илакишиб қолган таъсирга тез берилади. У кимгадир илакишиб қолган бўлса, сендан кўнгли қолгани учун эмас, ташқи таъсирнинг ўткирлиги туфайли ҳам шундай бўлади.

Турсуной СОДИҚОВА
«Ўғлим, қизим, сенга айтаман»дан

(Давоми бор...)
@Ayolning_41_olami