Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз САВОЛ: Фолбинларнинг баъзи гаплари тўғри чиқ | Ayollarga maruzalar | Расмий канал

#Сўраган_эдингиз
САВОЛ: Фолбинларнинг баъзи гаплари тўғри чиқиб қолади, улар қаердан билади?

ЖАВОБ: Фолбинларнинг гаплари баъзида тўғри чиқиб қолишининг сабаби, уларга жинлар хабар етказади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: "Фолбинлар баъзида ҳақ гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни (фаришталардан) ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига қуяди. Фол кўрувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Фолбинларнинг гапларига ишониш кишини имонидан айиради. Аллоҳ асрасин. Ҳадиси шарифда: "Ким башоратчи ёки фолбиннинг олдига борса ва у айтган нарсани тасдиқласа, шубҳасиз, у Муҳаммад алайҳиссаломга тушган нарсага куфр келтирибди", дейилган (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ривояти).
ЎМИ Фатво ҳайъати.

•┈•┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈•
@Ayollarga_maruzalaar
•┈•┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈•