2022-09-06 16:26:02
ҒАМ ЙИҚИТМАС ЎЗБЕК ЙИГИТИН.
Белга боғлаб қамишдан белбоғ,
Остонасин гуллатар, ҳам боғ,
Бардошига таъзим этар тоғ,
Ғам йиқитмас ўзбек йигитин.
Юрти учун кўксидир қалқон,
Оилада ягона ҳоқон,
Кўнгиллар тинч, юзлари шодон,
Ғам йиқитмас ўзбек йигитин.
Дўппилари бошда виқорли,
Бўлса ҳам-ки сочлари қорли,
Кўкрак кериб юрар залворли,
Ғам йиқитмас ўзбек йигитин.
Тоғдек бўлса агар дардлари,
Чиқармайди ҳатто гардлари,
Метиндайин эрур шаҳдлари,
Ғам йиқитмас ўзбек йигитин.
Ишин бошлар айтиб "Бисмиллоҳ",
Самоларда шоҳид ва гувоҳ,
Яратганим этгайдир паноҳ,
Ғам йиқитмас ўзбек йигитин.
Мунира Султон
Армонимсан каналига Обуна Булинг
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh
1.0K views13:26