2022-08-30 17:04:02
МЕХР....
Меҳрни бозорда сотсалар бир он,
Бор пулимга уни харид қилардим,
Ёки садақадек қилсалар эҳсон,
Гадодек барчадан эҳсон тилардим.
Тўплардим меҳрни чексамда заҳмат,
Чекинмасдим сира ҳордиқ не билмай,
Сўнгра улашардим, айламай миннат,
Меҳрсиз қалбларга, меъёрин қилмай .
Меҳр қайда экан? ! Қайда бозори?!
Ким билади айтсин?! Нархи қизиқмас!
Майли ўғирлардим, бўлиб безори,
Меҳрсизлар бунга балки қизиқмас.
Бу бир телбаликдек туюлар, ҳатто,
Ким ақлдан озган дея ўйлайди,
Ахир, айтинг нима мен қилган хато?!
Ким нимага муҳтож, шуни тилайди!
Бир чимдим меҳрга жонимни сўранг,
Харид қиламан уни арзон-ку дея,
Харид қилгач уни нетаман, қаранг
Меҳрсиз қалбларга қиламан ҳадя...
Армонимсан каналига Обуна Булинг
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh
2.7K views14:04