Get Mystery Box with random crypto!

​​ТИЛАККА ЗОР ТИЛАНЧИ... Кунлардан бир куни тиланчи бир йиг | Армонимсан

​​ТИЛАККА ЗОР ТИЛАНЧИ...

Кунлардан бир куни тиланчи бир йигитчанинг йўлини тўсди. У ҳеч бир сўз демай, йигитчага қоқшоқ қўлини чўзиб, тиланди.
Йигитча шошиб қолди, дарҳол чўнтакларини кавлаштирди. Аксига олиб, унинг ёнида на ҳамёни, на бирон қимматга эга буюми бор эди. “Асл шойидан тикилган дастрўмолимни бераман”, деган ўйда яна чўнтакларини ағдарди. У бугун уйидан жуда шошиб чиққан, ҳаттоки, дастрўмолини олишни ҳам унутган экан. Йигитча бу ҳолдан қаттиқ хижолат бўлди, беихтиёр ҳамон ўша алфозда турган тиланчига қўл узатди, унинг қуришиб, чангакдек қотган панжасини икки кафти орасига олиб маҳкам сиқди ва маҳзун жилмайиб, шундай деди:

— Айбга буюрмайсиз, биродар, ёнимда ҳеч вақо йўқ экан. Мен садақа ўрнига сизга яхши тилак айтмоқчиман: илоҳим, бундай забунликни тарк этиб, хайр-садақа эмас, даромади баракали меҳнат эвазига яшаш сизга насиб этсину, кейинги сафар учрашганимизда сизни ўктам ва кўркам бир ҳолда кўрай.
Тиланчи нурсиз кўзларини йигитчага тикди, унинг қиёфасидаги самимийликни кўриб ёрилган лабларида ним табассум зоҳир бўлди. Тиланчи ҳам йигитчанинг қўлларини сиқиб қўйди ва шундай жавоб қайтарди:

— Раҳмат сенга, дўстим. Муродингга ет! Бу дунёда икки калом ширин сўз, самимий тилак, даъват ҳаммага керак. Аслида буям бир хайр-садақа!

Садақани канда қилманг, дўст...


Армонимсан каналига Обуна Булинг
https://telegram.me/joinchat/Q811fhHdEv1hMGFh