АЁЛ ким?
• Биринчи бўлиб диктатор фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс эркак эмас, АЁЛ бўлган. У Саййида Осиёдир.
• Биринчи бўлиб Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган шахс эркак эмас, АЁЛ бўлган. У Ҳожар онамиздир.
• Биринчи бўлиб ер юзидаги энг пок сув Замзамни ичишга эришган шахс эркак эмас, АЁЛ бўлган. У Ҳожар онамиздир.
• Биринчи бўлиб Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган шахс эркак эмас, АЁЛ бўлган. У Хадича онамиздир.
• Биринчи бўлиб Ислом учун жонини фидо қилган шахс эркак эмас, АЁЛ бўлган. У Сумайя розияллоҳу анҳодир.
• Биринчи бўлиб Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган шахс эркак эмас, АЁЛ бўлган. У Хадича онамиздир.
• Биринчи бўлиб Сафо ва Марва орасида югурган шахс эркак эмас, АЁЛ бўлган. У Ҳожар онамиздир.
Билмаган ҳар кимса билиб олсинки, аёл Ислом учун фахрдир.
Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган эркакларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин!