Get Mystery Box with random crypto!

НАСА космик тадқиқотлар илмий марказидаги 'Асалари' номли дево | Ayollar suxbati/Женские темы

НАСА космик тадқиқотлар илмий марказидаги "Асалари" номли деворий суратда шундай деб ёзилган:
"Аэродинамика қоидаларига кўра, асаларилари танаси учишга яроқсиздир, аммо унинг ўзи бундан бехабарлиги - айни муддао".

Физика қонунларига кўра, асаларининг жуссаси қанотларига нисбатан анча катта - бундай оғир юк билан парвоз қилиш имконсиз. Бахтга қарши асалари бу ноқулайликдан бехабар.

Асалари:
— учиши мумкинлигига ишонади;
— учиши мумкинлигини билади;
— парвоз учун туғилган.

Ўйлаб кўринг, асалари ҳақиқатни билганида нима бўлар эди? Тасаввур қилинг-а, "сен уча олмайсан", деган биргина гап унинг имкониятларини тўсиб, парвоз қилишдан тўхтатиб қолса, туғилиши билан атрофдаги чекловлар унга асалари эмас, ердаги қумурсқа бўлишини белгилаб берса...

Бу ҳолат асалари билан рўй бермайди, аммо аксарият одамларнинг тақдири шундай якун топади — баъзан муҳит ёки бошқаларнинг фикри бизнинг қанотларимизни кесиб, парвоз қилишга йўл қўймайди. Ҳаётга бошқача кўз билан қараш учун "сен уча олмайсан" қабилидаги қоидаларни инкор қилиш керак.

Сизни парвозга бошлайдиган чинакам куч ташқарида эмас, ичкарида, у — ишончдир. Сизда нималар жам, нега туғилгансиз ва мақсадингиз нима?

Эсда тутинг: Сиз кимнинг нима дейишига қарамай, ҳар қандай вазиятда ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишингиз мумкин.

Яқинларга улашинг!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿ ✿⊱•❁•┈•┈•••⊰ https://t.me/ayol_vaqizlar_uchun