Get Mystery Box with random crypto!

#соғинч ​​​​ЭЙ, РАМАЗОН, УЛУҒ РАМАЗОН! Аллоҳ таъоло сени қ | AYOL SIRLARI 💄

#соғинч

​​​​ЭЙ, РАМАЗОН, УЛУҒ РАМАЗОН!


Аллоҳ таъоло сени қанчалар муборак...қанчалар севимли...қанчалар улуғ...қанчалар муқаддас қилгандир...

ЭЙ, РАМАЗОН!...бутун дунё мусулмонлари...сенинг ташрифингга тайёргарлик кўряптилар...ва дуо қиляптилар...қанча солиҳлар...ва қанча валийлар...сени кутиб олишга жонсараклар...ва сени кутишликдаги ҳар соатни...санаб-санаб ўтказяптилар...

ЭЙ, РАМАЗОН!...сен жудаям ажойибсан...бизнинг Набиййимиз...соллаллоҳу алайҳи васаллам...У зотга жону-боримиз фидо...ражаб ойини кўрган заҳотлари сени эслашни бошлаб юборар эдилар...Эй, Аллоҳим! Биз учун Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил...ва бизларни Рамазонга етказ дея...

ЭЙ, РАМАЗОН!...Аллоҳ таъоло сенинг халтангни ...саодатлар ила тўлдириб юборди...Аллоҳ таъоло Қуръони покдек улуғ китобини...сенинг бир кечангда...лавҳи маҳфуздан осмон дунёсига нозил қилди...Воҳ, Рамазон, воҳ!...Қуръони покдек тухфа сенинг покиза кечангда...бу уммати муҳаммадияга насиб бўлди...

ЭЙ, РАМАЗОН!...сенинг номинг ҳам Қуръони каримда зикр қилинган...шунинг учун ўзинг ҳам муборак ва номинг ҳам муборакдир...

ЭЙ, РАМАЗОН!...сенинг халтанг тўлиб тошган...сен раҳмат, мағфират, дўзахдан нажот ойисан...сен сахийлик ва ғамхўрлик ойисан...

ЭЙ, РАМАЗОН!...сенинг кундузларинг пок, кечаларинг мунаввар ва муаттардир...

ЭЙ, РАМАЗОН!...сен яна келяпсан...тамом шону-шавкат ила...тамом иззату-ҳурмат ила...маълум эмас бу сафар сен қанча гуноҳкорларнинг покланишига сабаб бўласан...

ҲА, РАМАЗОН, ҲА!...биз биламиз...сенинг кечаларингдаги нур қанча қанча шаробхўр, фосиқ, зинокор, қароқчи...ва ўғрини пок қилиб жаннатий қилиб юборади...

ҲА, РАМАЗОН!...биз биламиз...сен жуда сахийсан...сенга Аллоҳ таъоло катта куч ато қилди....Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом...Пайғамбарларга алайҳимуссалом нозил бўлар эдилар... Эй, Рамазон!...у сенинг бир кечангда умматнинг шундай одамлари ҳузурига келади...улар...қаттиқ йиғлайверадилар...йиғлаб-йиғлаб Роббиларидан сўрайверадилар...кўп кўп тиловат қилаверадилар...

ЭЙ, РАМАЗОН!...ҳа, бу сенинг ҳақиқатингки...қадр кечасида...Руҳул қудс фаришталарни олиб ерга тушадилар...ва бахтли одамлар учун омонлик сўраб дуо қиладилар...

ЭЙ, РАМАЗОН!...биз биламиз...сен келган заҳотинг жаннат эшиклари очилади...Эй, Аллоҳ! Бизга ҳам жаннатни ато қил...ва сен келган заҳотинг дўзах эшиклари ёпилади...Эй, Аллоҳ! Бизларни ҳам дўзахдан сақла...

ЭЙ, РАМАЗОН!...биз биламиз...сен баракалар бўлиб келяпсан...сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан...тезроқ кел...Эй, Баракалар ойи!...барча сени кутяпти...

ҲА, РАМАЗОН!...сен келяпсан...сенинг ёқимли қадамларинг овози эшитиляпти...масжидларда сенинг зикринг бошланиб кетган...умра қилувчилар эҳром боғлаганлар...Қуръон ўқувчилари...ҳар дақиқаларни санаяптилар...марҳабо!...хуш келибсан!...эй, Рамазон!...энг бахтиёр кишилар...сенинг муқаддас кунларингда...ҳар куни Қуръони покни бир хатм қиларлар...заифлар уч кунда бир хатм...маълум эмас қисматимизда нималар битилган?...Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам Қуръони мажидни ўқишни...ва эшитишни осон қил...кейин қабул ҳам қил...

ЭЙ, РАМАЗОН!...жуда кўп одамлар...ўзларининг хамёнлари ва сейфларини очиб қўядилар...рўзадорларга ифтор едирадилар...мухтожларга садақалар қиладилар...маълум эмас бизнинг қисматимизда нималар ёзилган?...Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам бу амалларни осон қил...жуда кўп одамлар бу ойда мағфират қилинадилар...аршдан эълон бўладики...уларнинг номини дўзах рўйҳатидан чиқариб, жаннат рўйҳатига ёзиб қўй дея...Эй, Аллоҳ! Биз ҳам айни шу фазилатларни сўраймиз...

ЭЙ, РАМАЗОН!...жуда кўп одамлар...сенинг келган заҳотинг худди чўчқа гўшти четга ташлангандек, гуноҳларни ташлайдилар...Эй, Аллоҳ!...бизларни ҳам улардан қил...

@Ayol_Sirlari Barchasi ayollar uchun