Get Mystery Box with random crypto!

Аёлларга пул бўлса бўлди деган гаплар ҳаммага тўғри келавермай | AYOL SIRLARI 💄

Аёлларга пул бўлса бўлди деган гаплар ҳаммага тўғри келавермайди.

Ҳамма аёл ҳар хил. Баъзиларини олтин қафасга қамаб, кийим-кечак ва тақинчоққа кўмиб еб-ичишини зўр қилиб қўйсангиз шуни бахт деб билади.

Яна шундайлари борки, моддий талаблари камтарона. Унинг ўсишига ва ривожланишига қўйиб берсангиз, йўқ жойдан бўлар бўлмасга сунъий стрес яратмасангиз шунинг ўзи бахтли ҳис қилишига етиб ортади. Бундай тоифа аёллар одатда ақлли,тафаккурли ва билим олишга қизиққан бўлади. Шунчаки яхши яшаш уларни қониқтирмайди, яшашдан мазмунлироқ нарсалар истайди.

Агар аёллар бахтини олтин қафасга солишда кўрувчи эркакка иккинчи тоифадаги аёл учраб қолса турмуши бахтсиз бўлади токи бир бирларини тушуниб етмагунча.

(с) Фаизиддин Мўмин

@Ayol_Sirlari Barchasi ayollar uchun