Get Mystery Box with random crypto!

Ашуро куни рўзаси Ашуро куни Исломда қадри улуғ кунлардан бў | Maqrat Ayat Arrahman World Wide

Ашуро куни рўзаси

Ашуро куни Исломда қадри улуғ кунлардан бўлиб, бу куннинг рўзасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан олдин ҳам, кейин ҳам тутган эдилар. Бу рўза Аллоҳнинг неъматига шукрона ўлароқ тутилади. Зеро, бу кун Аллоҳ Мусони Фиръавндан қутқарган кундир. Бинобарин, бу воқеа ушбу куннинг бошқа кунларга нисбатан фазилатлироқ ва афзалроқ бўлишининг асосий омилидир.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Ашуро рўзаси фазл жиҳатидан Арафадан кейин келади. Унинг энг афзал ҳолати: Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларида, кейин ўнинчи ва ўн биринчи кунларида, кейин ёлғиз ўнинчи кунида ёки уч куннинг ҳаммасида рўза тутиш.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Ўн биринчи куни Ашурога қўшиб рўза тутиш ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Кимки тўққизинчи кун рўзасини ўтказиб юборган бўлса, яҳудийларга хилоф қилиш учун ўн биринчи куни Ашурога қўшиб рўза тутса, яхши. Чунки бу иш ғайридинларга хилоф қилиш маъносига киради.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Ашуро куни рўзаси гарчи шанба кунига тўғри келса ҳам, ёлғиз ўзи тутилиши мустаҳабдир. Шанба куни рўза тутишдан қайтариш ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас ва бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, саҳобалари ҳам амал қилишмаган.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Шанба куни рўза тутишдан қайтариш ҳақида келган ҳадис саҳиҳ эмас. Агар бу кунга Арафа, Ашуро, тўлин ой ва бошқа фазилатли кунлар тўғри келса, ҳадис мункар бўлгани боис, зарар қилмайди.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈• 

Ашуро куни рўзасини тутишга ҳаракат қилган киши, гарчи кунида хато қилса ҳам, ажр олади. Худди намоз учун қиблани топишга ҳаракат қилган киши, гарчи қиблани аниқлашда хато қилса ҳам ажр олганидек. Зотан, Аллоҳнинг мукофотлаши одамларнинг мукофотлаши каби эмас. Чунки одамлар наздида фақат тўғри топгангина мукофотланади.

Шайх Абдулазиз Тарифий