Get Mystery Box with random crypto!

ЭСЛАТМА: 2022 йил 30 июл шанба куни янги ҳижрий сана – 1444 й | AXYORLAR

ЭСЛАТМА:

2022 йил 30 июл шанба куни янги ҳижрий сана – 1444 йил бошланди.

Ҳижрий-қамарий йилнинг биринчи ойи муҳаррам деб номланади. Бу ой Аллоҳнинг ҳузурида энг улуғ ойлардан биридир.

Бу ойнинг 10-куни Ошуро кунидир. Ошуро куни бу йил (2022 милодий йил) 8 август душанба кунига тўғри келади.

Ошуро кунида Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва у зотнинг қавмларини Фиръавн ва унинг аскарларидан қутқарган, Фиръавн ва унинг армиясини шу муборак Ошуро куни денгизга ғарқ қилиб юборган.

Аллоҳнинг ушбу буюк неъматига шукрона тарзида Мусо алайҳиссалом ҳар йили шу кунда рўза тутишни суннат қилганлар.

Бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам келганларидан кейин: «Мусо алайҳиссаломга биз ҳақлироқмиз» деб барча мусулмонларни Ошуро кунида рўза тутишга тарғиб этганлар ва шу рўза туфайли бир йиллик гуноҳлар ўчириб юборилишини башорат берганлар.

Яҳудийлардан фарқли бўлишимиз учун Тосуо (Ошуродан бир кун олдинги 9 муҳаррам куни)да ҳам рўза тутиш афзал қилинган.

Демак, келаётган якшанба ва душанба (7 ва 8 август) кунлари рўза тутамиз, иншааллоҳ.

Меҳрибон Раббимиз барчаларимизга кучли иймонни ва солиҳ амалларни насиб этиб, Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин!

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш:
https://t.me/axyorlar