Get Mystery Box with random crypto!

Шайтоннинг инсон қалбига кирадиган эшиклари ҳар одамда турлича | AXYORLAR

Шайтоннинг инсон қалбига кирадиган эшиклари ҳар одамда турлича бўлади. Кимдир шаҳват олдида ожиз қолса, яна кимлардир мол-дунё ёки мақтов қаршисида ожиз қоладилар. Хуллас, ҳар бир банданинг қалби шайтон кириши мумкин бўлган туйнуклардан холи эмас.

Шундай экан, шайтон қалбига йўл топмаслиги учун банда доимо қалбининг тирқишларидан огоҳ бўлиши ва уларни ёпиб-беркитиб юриши керак.

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш:
https://t.me/axyorlar