Get Mystery Box with random crypto!

Наманган шаҳрининг “Яккасада” маҳалласи ёшлари мустақиллик бай | Namangan shahar hokimligi | rasmiy kanali

Наманган шаҳрининг “Яккасада” маҳалласи ёшлари мустақиллик байрамини кўтаринки кайфиятда кутиб олмоқда. Сабаби байрам олдидан шаҳар ҳокими Ғофуржон Джамалов маҳаллада бўлиб ёшлар билан учрашди. Улар билан яқиндан суҳбат қилди.

Маҳалла биносида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида шаҳар биринчи раҳбари ёшларни тинглаб, улар билан самимий суҳбат қурди. Муаммоларини эшитди. Шу ернинг ўзида мурожаат этган 6 нафар талабаликка қабул қилинган маҳалла ёшларининг контракт тўловларини тўлаб бериш, 11 нафар болаларнинг мусиқа мактабларига бадал пулларини ўтказиш, шу маҳаллада яшовчи спортчи қизга оғир атлетика бўйича машғулот жиҳозларини олиб бериш, унинг тенгдоши бўлган 1 нафар қизни ишга жойлаштириш ҳамда фарзандининг муолажаси учун ёрдам сўраган ота-онага 5 млн. сўм пул маблағини ажратиш сингари масалалар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Энг қувонарлиси маҳалланинг 20 яқин иқтидорли, спортчи ёшларига бадиий адабиётлар жамланмаси, 15 нафардан ортиғига ўқув формалари топширилди.