Get Mystery Box with random crypto!

Шунга кўра, 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида 6 081 та доимий | Namangan shahar hokimligi | rasmiy kanali

Шунга кўра, 2021 йилнинг январ-ноябр ойларида 6 081 та доимий янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлса, амалда 6 743 та ёки 110,9 фоиз қилиб ортиғи билан бажарилди.

(Шундан Давлатобод туманида 1 821 та янги иш ўринлари режаси амалда 2 089 тага бажарилди
114,7 фоиз)


Шу билан бирга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамғармалари ҳисобидан жами 3,6 млрд сўм маблағ ажратилди. (Шундан Давлатобод туманига 483,7 млн сўм)

Жумладан:
2 667 нафар ишсиз фуқаролар Жамоат ишларига жалб қилиниб, 2,3 млрд сўм тўлаб берилди, 1 947 нафар ишсиз фуқаролар касбга ўқитилиб, ушбу мақсад учун 701,0 млн сўм сарфланди ҳамда 365 нафар ишсизларга 642,6 млн сўм ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

Муҳтарам Президентимиз томонларидан “Тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш чоралари тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидлаганларидек «Халқимизга балиқ эмас, қармоқ беришимиз керак». Шу маънода ишсизликни камайтиришга янгича ёндашувлар қилиняпти.

“Ишга марҳамат” мономарказида 24 дан ортиқ замонавий янги касб йўналишларини ўрганиш йўлга қўйилди.

Меҳнат миграсиясидан қайтганлар, ёшлар, хотин-қизларга қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Ҳурматли депутатлар!
(бюджет даромадлари)
Жорий йилда Наманган шаҳрига ҳудудий солиқ тўловчилар бўйича бюджет даромади прогнози 785,0 млрд сўм белгиланган бўлиб, амалда 808,0 млрд сўмга (103,0 фоиз) бажарилмоқда.

Йил якунига қадар 830,0 млрд сўм, солиқ тушумлари туширилиб, режани 45,0 млрд сўм ортиғи билан бажарилишига эришилади.

Сир эмас, бугун айрим корхона, ташкилот, муассасаларда ишлаётган ишчи-хизматчиларга меҳнат дафтарчалари юритилмагани, уларга конверт усулида иш ҳақи тўланиб келинаётганлиги ҳам бор ҳақиқат.




Наманган шаҳар ҳокими
МАТБУОТ КОТИБИ