Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу тадбиркорлик субъектларининг 2 590 таси саноат, 723 таси | Namangan shahar hokimligi | rasmiy kanali

Ушбу тадбиркорлик субъектларининг 2 590 таси саноат, 723 таси қурилиш, 283 таси қишлоқ хўжалигида, 3 137 таси савдо ва 1527 таси турли хизмат кўрсатиш йўналишидаги корхоналар ҳамда 1 676 таси бошқалар ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, аҳоли турмуш фаровонлиги даражасини ошириш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасида 7 353 нафар фуқаро ва тадбиркорларимизга 141,4 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратиб берилди.

Ўтган йилга нисбатан 1,8 баробар кўп.
Хусусан, - “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 6 262 нафар фуқаро ва тадбиркорларга 114,8 млрд сўм;
- Ҳунармандчилик жамғармаси ҳисобидан 60 нафар ҳунармандга 1,2 млрд сўм;
- 571 нафар ёшларни қўллаб-қувватлашга 19,4 млрд сўм;
- Хотин қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 380 нафар аёлларга 4,3 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Қадрли ҳамшаҳарлар!
(Аҳоли бандлигини таъминлаш)
Бугунги кунда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш муаммоси жамиятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим макроиқтисодий хусусиятларидан бири бўлиб, иқтисодиётда алоҳида аҳамиятга эга.

Шунингдек, мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Аҳоли бандлигини ошириш мақсадида аҳолининг реал пул даромадлари ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва даромадлар бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш, янги иш ўринларини яратиш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш” асосий вазифа сифатида белгиланган.




Наманган шаҳар ҳокими
МАТБУОТ КОТИБИ