Get Mystery Box with random crypto!

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 111,5 фоиз | Namangan shahar hokimligi | rasmiy kanali

Жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми
111,5 фоизга (4,9 трлн сўм), халқ истеъмол моллари 120,3 фоизга (3,1 трлн сўм), қурилиш ишлари 100,1 фоизга
(1,4 трлн сўм),
чакана савдо айланмаси 110,0 фоизга
(5,9 трлн сўм)
ва хизматлар ҳажми 124,0 фоизга (4,2 трлн сўм), бюджет дарамодлар режаси 706,7 млрд ёки 109,7 фоизга, маҳаллий бюджет даромадлари 246,6 млрд сўмга ёки 113,1 фоизга бажарилишига эришилди.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
7,5 млн сўм (ўтган йили 5,9 млн сўм), халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш 4,6 млн сўм (ўтган йили 3,7 млн сўм), қурилиш ишларида 1,9 млн сўм (ўтган йили 1,6 млн сўм), чакана савдо айланмасида 9,0 млн сўм (ўтган йили 7,6 млн сўм) ва хизматлар 6,4 млн.сўм (ўтган йили 4,8 млн сўм)ни ташкил этди.

Ҳурматли сессия иштирокчилари!
(тадбиркорликни ривожлантириш)
Президентимиз тадбиркорликни ривожлантиришга, уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар.

Кейинги беш йил ичида шу мақсадга қаратилган қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Тадбиркорларимизнинг шаҳримиз иқтисодиётини ривожлантиришдаги, ялпи ҳудудий маҳсулотдаги, янги иш ўринлари яратишдаги ҳиссалари кўпайиб бормоқда.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 574 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

Шундан 775 таси масъулияти чекланган жамият, 472 таси хусусий, 155 таси оилавий корхоналар ҳамда 172 таси ишлаб чиқариш кооперативини ташкил этади.

Ушбу янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан бюджетга жами 29,5 млрд сўмдан ортиқ миқдорида солиқ тушумлари туширилиб, 3 700 та янги иш ўринлари яратилди.

Бунинг натижасида шаҳаримизда тадбиркорлар сонини 10 минг 701 тага етказишга эришилди.




Наманган шаҳар ҳокими
МАТБУОТ КОТИБИ