#Об_ҳаво
2 феврал куни кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот
Гидрометеорология хизмати марказига кўра, эртага – 2 феврал куни Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +8...+13 даража илиқ бўлади.
Websayt | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube