2022-05-11 11:15:47
Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасидаги “Заковат” турнирига ариза юборишга шошилинг
Турнирнинг умумий соврин жамғармаси
200 миллион сўм!
Турнирда қайси ОАВлар иштирок этиши мумкин:
Телевидение — республика ёки ҳудудий, давлат ёки нодавлат, хуллас исталган телеканаллар жамоаси;
Радио — бунда ҳам шу, ёки республика, ёки ҳудудий, давлат ёки нодавлат, хуллас исталган радио жамоаси;
Газета — республика газетасидан тортиб, бирор тумандаги газета жамоаси ҳам қатнаша олади;
Журнал — барчаси;
Сайт — ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган исталган электрон ОАВлар жамоаси қатнаша олади;
Блогер — мунтазам блогерлик фаолияти билан шуғулланиб келган исталган блогерлар жамоаси.
Аризалар
жорий йилнинг 15 май (шу куни ҳам) кунига қадар қабул қилинади.
Турнир шартлари ва ариза юбориш тартиби ҳақидаги батафсил маълумотлар мана бу ерда:
https://t.me/zakovat/5351
Барча журналист ва блогерларни интеллектуал турниримизга таклиф этамиз!
https://t.me/Axborotuz_online
221 views08:15