Get Mystery Box with random crypto!

Ибн Синодан тўғри овқатланиш бўйича 5 маслаҳат Абу Али ибн С | Prikol Uz😂

Ибн Синодан тўғри овқатланиш бўйича 5 маслаҳат

Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида турли касалликларни муолажа қилиш билан бирга, соғлом турмуш тарзи тарғиботига ҳам кенг ўрин берилган. Буюк табиб соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда тўғри овқатланишга алоҳида урғу беради.

Бу бўйича 5 та тамойил:

овқатни фақат очлик ҳисси бўлганда истеъмол қилиш;

янги пиширилган овқатларни истеъмол қилиш;

таомни руҳий ва жисмоний тинч ҳолда истеъмол қилиш;

секин, шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш;

овқатни кўп исътемол қилишдан тийилиш.

Шунингдек, Ибн Сино “Тиб қонунлари”да мижоз концепсиясини ишлаб чиқади. Унга кўра, инсон мижози озиқ-овқат мижози билан мос келиши лозим. Йўқса, турли касалликлар ривожланиши мумкин.

Диетолог Гули Шайхова
https://t.me/+iO7zATFL1d03MGRi