Get Mystery Box with random crypto!

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА ҒОЗҒОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ | "Axborotnoma" ilmiy-amaliy jurnal

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА ҒОЗҒОН ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020-йил 24-сентябрда 584-сон қарор қабул қилинди.

Унга кўра, Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилиб, мазкур ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси ҳамда Ғозғон шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотларининг бўлинмалари ва бошқарув ходимларининг сони, жумладан, Кадастр агентлигининг бўлими учун 1 нафар ходим тасдиқланди.

Белгиландики, Ғозғон шаҳрида жойлашган давлат органлари ва ташкилотларининг бошқарув ходимлари вазирликлар ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилади.

Қарорнинг тўлиқ матни.

Каналга уланиш
https://t.me/axborotnoma_jurnali