Get Mystery Box with random crypto!

Ҳукумат комиссияси сурхондарёлик тадбиркорлар муаммоларини тин | Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳукумат комиссияси сурхондарёлик тадбиркорлар муаммоларини тинглади

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари вакилларидан иборат ҳукумат комиссиясининг сурхондарёлик тадбиркорлар ҳамда экспортчилар учун очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, секторлар, масалага алоқадор бошқарма ва ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарлари иштирок этган тадбирда асосий эътибор тадбиркорлар ва экспортчиларнинг муаммоларини аниқлаш, ҳал қилиш, шунингдек, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги таклиф ва ташаббусларни ўрганишга қаратилди.

Очиқ ва конструктив мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда 60 га яқин тадбиркорларнинг 75 та масаладаги мурожаати тингланди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 22 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ижроси бўйича масъуллр белгиланиб, кўтарилган масалаларни батафсил ўрганиб чиқиш, ҳал этиш вазифаси топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Каналга уланиш:
t.me/axborot_xizmati
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site